Онлайн сўровнома

Сайтимизда қандай мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Обуна бўлиш

Маколалар

«Авиасозлар деҳқон бозори» АЖ акциядорлари диққатига!

«Авиасозлар деҳқон бозори» АЖ Кузатув Кенгаши 2016 йил 11 октябр куни соат 1100да акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.

Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.

Манзил: Яшнобод тумани, Бешариқ кўчаси 1 уй.

Эл. почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак..

Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санаси: 2016 йил 27 сентябр.

Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси: 2016 йил 5 октябр.

Умумий йиғилиш кун тартиби:

1. Жамиятда корпоратив бошқарув кодексини жорий этиш.

2. Жамият фаолиятига Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини қабул қилганлиги тўғрисида хабар бериш шаклини тасдиқлаш.

3. Жамиятнинг ички ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида:

  • Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Ички назорат тўғрисидаги низом;
  • Ахборот сиёсати тўғрисидаги низом;
  • Дивиденд сиёсати тўғрисидаги низом;

4. Солиққа оид ёки давлат олдидаги бошқа қарздорлик ҳисобига жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушини ошириш тўғрисида.

Акциядорлар умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари, юридик шахс вакиллари ишончнома билан келишлари шарт.

Умумий йиғилишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан ахборот билан жамият маъмуриятида 5 октябрдан танишиш мумкин.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2016 йил 11 октябр соат 1000 дан бошланади.

Маълумот учун телефонлар: 297-88-98