Онлайн сўровнома

Сайтимизда қандай мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Обуна бўлиш

"Aviasozlar dehqon bozori" акциядорлик жамияти фаолиятининг предмети ва мақсади

“Aviasozlar dehqon bozori” aкsiyadorlik jamiyati хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган жамият сифатида тижорат, хўжалик ва бошқа ҳар қандай қонунда тақиқланмаган фаолиятларни амалга ошириш учун ташкил топган мустакил хўжалик юритувчи субъектдир.

Жамият, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар-нинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги 1326-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарори ва унга мувофиқ тасдиқланган Низом, жамият Устави ҳамда амалдаги қонунчилик ва қонун ости ҳужжатларига асосан фаолият кўрсатади.

Акциядорлик жамияти хўжалик фаолиятини хўжалик ҳисоби ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш принципларидан фойдаланиш, жамият акциядорлари ва меҳнат жамоасининг моддий ҳамда ижтимоий эхтиёжларни кондириш мақсадида амалга оширади.

Кўзланган мақсадга мувофиқ қуйидагиларни амалга оширади:

1. Қишлоқ хўжалиги, озиқ – овқат маҳсулотлари ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлар, ёрдамчи ва ҳунармандчилик корхоналари маҳсулотлари савдосини ташкил қилиш учун керакли шароитларни яратиш;

2. Кенг турдаги қишлоқ хўжалиги, озиқ –овқат маҳсулотларининг ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларнинг савдо расталари, савдо ўринлари, турғун савдо шаҳобчалари (шу жумладан савдо павильонлари, киоскалари) дан фойдаланган ҳолда чакана ва майда улгуржи олди – соттисини амалга ошириш;

3. Жисмоний шахслар - Деҳқон фермер хўжаликлари вакиллари, боғбонлар, полизчилар, юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар савдо ўринларда меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган қоидаларга амал қилган ҳолда савдо фаолиятини амалга ошириш;

4. Юридик шахслар – қишлоқ хўжалиги корхоналари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, таъминот, сотиш ва савдо корхоналари томонидан ижара шартномаси шартларида, турғун савдо шаҳобчалари орқали назорат – касса машиналарини мажбурий қўллаган ҳолда ва қонунда кўрсатилган тартибда амалга ошириш;

5. Жисмоний ва юридик шахсларга ўз тасарруфидаги биноларни ижарга бериш;

6. Хўжаликлар ва аҳолининг маҳсулотларини сотиш учун жалб қилиш мақсадида реклама ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш;

7. Озиқ – овқат ва товарларни ишлаб чиқариш мақсадида керакли бозор хизмати инфраструктурасини яратиш;

8. Четдан товарларни жалб қилиш шахсий товарларни ишлаб чиқариш ва уларни сотиш аҳолига, ташкилот ва корхоналарга хизмат кўрсатиш;

9. Ўзбекистон Республикаси қонунларига биноан ташқи иқтисодий фаолият кўрсатиш;

10. Тижорат, дорихона, савдо – харид корхоналари, умумий овқатланиш шаҳобчалари очиш;

11. Жамият таркибидаги савдо харид корхонаси орқали жисмоний шахслар, деҳқон фермер ва жамоа хўжаликларидан қишлоқ хўжалиги, озиқ – овқат маҳсулотларини ва уларни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларни харид килиш ва ушбу маҳсулотларни корхона, муассаса ва ташкилотларга улгуржи савдоси орқали сотиш ҳамда жамият ихтиёридаги дўконлар орқали чакана сотиш;

12. Савдо – харид фаолияти, улгуржи ва чакана савдо;

13. Умумий овқатланиш соҳасида хизмат турларини кўпайтириш, ресторан, кафе, барлар очиш, миллий ва европа таомларини тайёрлаб сотиш, салқин ичимликлар, қандолат, нон ва нон маҳсулотлари тайёрлаш;

14. Жисмоний шахс ёки ҳуқуқий шахс ҳуқуқини берувчи, шу жумладан тижорат корхоналарини, марказлар ташкил қилиш;

15. Маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларини ташкил қилиш;

16. Бозор конъюктурасини ўрганиш, сотиладиган товарларни баҳо ва баҳоларни ташкил қилишни ўрганиш, ички ва ташқи ҳамкорлар билан алоқаларни тиклаш тадбирларни ўтказиш;

17. Жамият рухсатнома зарур бўлган фаолият билан шуғулланиши ҳуқуқига, бундай рухсатнома олгандан сўнг ёки рухсатномада кўрсатилган давр ичида ушбу фаолият билан шуғулланиши мумкин.