Онлайн сўровнома

Сайтимизда қандай мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Мурожаатлар

2023-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni:
Og`zaki murojaatlar: 9
Telefon / faks orqali: 5
Korporativ web-sayt / e-mail orqali 1
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: 1
Boshqa usullari orqali: 0
Umumiy soni: 16
Ko’rib chiqilmokda: 7
Javob yuborildi: 9

Обуна бўлиш

Маколалар

2015 йил учун бизнес-режаси

 

«ТАСДИҚЛАНГАН»

«AVIASOZLAR DEHQON BOZORI» АЖ акциядорларининг

2015 йил 1 апрелдаги

навбатдаги Умумий йиғилиш Қарори билан

 

«AVIASOZLAR DEHQON BOZORI»

очиқ акциядорлик жамиятининг

2015 йил учун

БИЗНЕС РЕЖАСИ

 

1. ИШ МАЗМУНИ.

«AVIASOZLAR DEHQON BOZORI» акциядорлик жамияти «Паркент бозори» ОАЖдан 1999 йил 25 февралдаги ажралиш балансига асосан ажралиб чиққан.

Жамият Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги 1326-сонли қарори, Вазирлар Махкамасининг 2000 йил 12 августдаги 315-сонли, 2004 йил 12 августдаги 387-сонли, 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сонли, 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарорлари, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва бошка меъёрий хужжатларга асосан фаолият кўрсатиб келмоқда.

Жамият қуйидаги манзилда жойлашган: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Хамза тумани, Бешариқ кўчаси 1уй.

Жамият жами 7,2 гектар майдонда (шахобчалари билан) жойлашган бўлиб, тадбиркорлар фаолияти кўрсатишлари учун 2129 савдожойларива 857та савдо дўконлари мавжуд.

2. ТУШУНТИРИШ АХБОРОТИ.

«AVIASOZLAR DEHQON BOZORI» АЖ назорат-касса машиналари билан жихозланган турғун савдо шохобчалари (шу жумладан савдо павильонлари, киоскалари) шунингдек савдо расталари ва савдо жойлари орқали ноозиқ-овқат, озиқ-овқат истеъмол товарлари ва қишлоқ хўжалиги махсулотларининг олди-сотдиси амалга ошириладиган мулкий комплексдир.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексига мувофиқ бозорнинг хизматлар кўрсатишдан, бозор худудидаги ер майдонлари, бинолар ва иншоотларини ижарага беришдан, шунингдек жой хақи (патта) тўловини ундиришдан олинадиган даромадларидан умумдавлат ва махаллий солиқлар олинмайди.

3. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ ТУРЛАРИ.

Жамиятининг асосий даромади манбаларига қуйидагилар киради:

- тадбиркорлар ва дехқонлар томонидан қишлоқ хўжалиги махсулотларини сотилишида олинадиган бир маротабалик жой хақи тўловлари;

- сотувчилар ва харидорларга хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;

- бозор худудида жойлашган ва уларнинг тасарруфидаги бинолар ва иншоотларини, инфратузилмасини ижарага беришдан олинган тушумлар;

- қонун хужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар бозор даромадларининг манбалари хисобланади.

4. ЖАМИЯТНИНГ ШАХОБЧАЛАРИ.

«AVIASOZLAR DEHQON BOZORI» АЖ асосий бозор ва 7-та шахобчадан ташкил топган. Жумладан:

4.1. Авиасозлар асосий бозори 1011-та савдо жойидан иборатқишлоқ–хўжалиги махсулотлари, балиқ, суб ва озиқ-овқат махсулотлари сотишга ихтисослаштирилган. Бозор худудида шунингдек озиқ-овқат,ноозиқ-овқат махсулотлари сотишга, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатишга мўлжалланган 817-та турғун савдо шахобчалари мавжуд.

4.2. Паркент шахобчаси 276-та савдо жойидан иборатқишлоқ–хўжалиги махсулотлари ва озиқ-овқат махсулотлари сотишга ихтисослаштирилган. Бозор худудида шунингдек озиқ-овқат, ноозиқ-овқат махсулотлари сотишга, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатишга мўлжалланган 32-та турғун савдо шахобчалари мавжуд.

4.3. Янгиобод шахобчаси 476-та савдо жойидан иборатқишлоқ–хўжалиги махсулотлари, қуруқ мева ва озиқ-овқат махсулотлари сотишга ихтисослаштирилган. Бозор худудида шунингдек озиқ-овқат махсулотлари сотишга, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатишга мўлжалланган 15-та турғун савдо шахобчалари мавжуд.

4.4. Рохат шахобчаси 114-та савдо жойидан иборат қишлоқ–хўжалиги махсулотлари ва озиқ-овқат махсулотлари сотишга ихтисослаштирилган.

4.5. Гулбог шахобчаси88-та савдо жойидан иборат қишлоқ–хўжалиги махсулотлари ва озиқ-овқат махсулотлари сотишга ихтисослаштирилган.

4.6. Уйсоз шахобчаси92-та савдо жойидан иборат қишлоқ–хўжалиги махсулотлари ва озиқ-овқат махсулотлари сотишга ихтисослаштирилган.

4.7. Шумилов шахобчаси 60-та савдо жойидан иборат қишлоқ–хўжалиги махсулотлари ва озиқ-овқат махсулотлари сотишга ихтисослаштирилган.

4.8. М.Ашрафий шахобчаси 12-та савдо жойидан иборат қишлоқ–хўжалиги махсулотлари ва озиқ-овқат махсулотлари сотишга ихтисослаштирилган.

5. ЖАМИЯТ ТАЪСИСЧИЛАРИ.

«AVIASOZLAR DEHQON BOZORI» АЖнинг Устав жамғармаси 1.080.000,0минг сўмни ташкил этади. Устав жамғарма номинал қиймати 1.200,0сўм миқдорида бўлган 900.000дона акцияларга бўлинган. Акцияларнинг хиллари-эгаси ёзилган. Акцияларнинг турлари (тоифалари) - оддий. Жамиятнинг барча акциялари қуйидаги тартибда тақсимланади:

- Тошкент шахар хокимияти улуши 88,74 фоиз – 958.394,4 минг сўм ёки 798.662 дона акция;

- Эркин совдо улуши 11,26 фоиз – 121.605,6 минг сўм ёки 101.338 дона акция.

 6. ЖАМИЯТ БОШКАРУВ ОРГАНИ.

Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқини химоя қилиш тўғрисида»ги Қонунига асосан жамиятини бошқаришни акциядорларнинг умумий йиғилиши, Кузатув Кенгаши ва ижроия органи амалга оширади.

«AVIASOZLAR DEHQON BOZORI» АЖнинг олий бошқарув органи акциядорларнинг умумий йиғилиши хисобланади. Акциядорларнинг умумий йиғилишининг мутлоқ ваколатлари қонун билан белгиланади. Кузатув Кенгаши жамият фаолиятига умумий рахбарлик қилади. Жамият ижроия органи рахбари - директор акциядорлик жамияти фаолиятининг барча масалаларини мустақил равишда хал қилади. Умумий йиғилиш ёки Кузатув кенгашнинг ваколатига киритилган масалалар бундан мустаснодир.

Жамият бошқарувининг асосий вазифаси жамият ривожланиши мақсадларига эришиш учун тактик қўлланмалар усулларини амалга оширишда изланишлар олиб бориш, жамиятнинг даромадлилигини доимо ошириб боришдир.

7. ЖАМИЯТ МОЛИЯВИЙ ИҚТИСОДИЙ АХВОЛИ ТЎҒРИСИДА

МАЪЛУМОТ

млн. сўмда

Кўрсаткичлар

01.01.2012

01.01.2013

01.01.2014

01.01.2015

1

2

3

4

5

6

 

Ишчилар сони (киши)

94

96

101

106

 

Асосий воситалар

3829,1

4398,1

7174,7

7895,0

 

Асосий воситаларнинг қолдиққиймати

3379,2

3837,8

6437,0

6992,0

 

Айланма активлар жами

3588,9

4220,7

6888,7

7963,5

 

Товар ва хом ашё захиралари

26,0

32,9

 

399,4

 

Дебиторлик қарзлар жами

58,0

238,8

362,9

482,2

 

Мажбуриятлар жами

122,9

128,4

4575,8

5650,5

 

Кредитор қарздорлик жами

122,9

128,4

4573,7

4624,9

 

Бюджетга жами қарздорлик

70,9

28,4

1217,8

157,6

 

Иш хақидан қарздорлик

33,3

21,3

158,4

68,6

 

Даромад солиғи тўланганга қадар умумий молиявий натижа

1791,1

2045,9

1009,6

2677,2

 

Соф фойда

202,4

250,0

-

0,4

 

Зарар

-

-

1220,6

 

 

Хисобланган дивидендлар (жами)

-

-

-

 

 

Картотека

-

-

3827,7

3520,0

 

Изох

 

 

 

 

8. ЖАМИЯТНИНГ НАЗОРАТ ОРГАНЛАРИ.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Кузатув Кенгаши бошқарув функцияларидан ташқари, ижроия органининг харакати устидан назорат фаолиятини амалга оширади.

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқини химоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга асосан, акциядорлик жамиятида молиявий фаолиятини назорат қилувчи махсус орган кўзда тутилган бўлиб, тафтиш хайъати 3 кишидан таркиб топган.

9. ЖАМИЯТНИНГ ДАРОМАДЛАРИ.

2015 йилда жамият даромадларини шакллантиришда Тошкент шахар хокимининг 2014 йил 4 мартдаги 213-сонли, хамда 2015 йил 24 февралдаги 161-сонли қарорларига мувофиқ белгиланган ставкалар қўлланилмоқда, шу жумладан:

9.1. Жисмоний шахслар томонидан қишлоқ-хўжалиги, гўшт махсулотлари, балиқ ва бошқа махсулотлар билан савдо фаолиятини амалга ошириш учун 2129та савдо растасидан олинадиган жой хақи.

9.2. Бино ва иншоатларнинг ижара хақи ва инфратузилмадан фойдаланганлик учунтўловлар.

9.3. Автоулов сақлаш жойлари хизмати тушуми.

9.4. Арава хизмати тушуми.

9.5. Тарозихона хизмати тушуми.

9.6. Хожатхона хизмати тушуми.

9.7. Юк сақлаш хизмати тушуми.

9.8. Бошқа доромадлар

10. ЖАМИЯТНИНГ РИВОЖЛАНИШИНИ ТАШКИЛ ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР.

Молиявий ривожланиш, нархлар ва жамият фаолиятиниг фиксал режими:

10.1. Жамиятни жисмоний ривожланиши;

10.2. Жамият имиджи;

10.3. Жамият хизматлари нархлари;

10.4. Жамиятнинг шахсий савдо фаолияти;

10.5. Жамият томонидан истеъмол қилинадиган хизмат ва махсулотларга нархлар;

10.6. Солиқ режими;

10.7. Банк кредитланишининг нархи ва шартлари.

10.8. Инфляциянинг миқдори ва тезлиги.

10.9. Энг кам иш хақи миқдорини ўзгариши.

10.10. Низом жамғармасининг миқдорини, акциялар чиқарилиши, дивидендларни тўланиш частотаси.

11. ЖАМИЯТНИНГ МОЛИЯВИЙ РИВОЖЛАНИШИНИ ТАШКИЛ ЭТУВЧИЛАРНИНГ ТАҚСИМОТИ.

млн. сўмда

 

Кўрсаткичлар

2012 й режа

2012 й амалда

2013 й режа

2013 й амалда

2014 й режа

2014 й амалда

2015 й режа

1

2

5

6

7

8

7

8

9

1

Даромад жами, ш.ж.

2972,7

3282,6

3588,0

4020,9

4420,8

4548,8

4991,8

 

Жой хақи

691,5

737,1

924,0

1050,7

1228,8

1111,8

1271,6

 

Хизмат хақи

474,0

501,3

536,0

515,9

614,0

570,2

633,7

 

Ижара ва инфра-тузилма хақи

1749,0

1910,6

2118,0

2254,4

2572,0

2839,6

3045,5

 

СХК даромади

7,2

22,9

0

0

0

2,8

35,0

2

Харажатлар жами

2778,2

3032,6

3300,0

5241,5

4151,7

4548,4

4948,6

 

ш.ж. солиқлар ва бошқа мажб.ажр-р

1774.1

1910.8

 

 

2667.4

2833.0

3171.0

3

Соф фойда

194,5

250,0

185,1

-

269,1

0,4

43,2

 

Зарар

 

 

 

1220,6

 

 

 

12. ЖАМИЯТ ТОМОНИДАН 2015 ЙИЛ ДАВОМИДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ИШЛАР РЕЖАСИ.

12.1. Жамият қошидаги “Elga xizmat” фаолиятини ривожлантириб, хўжаликлар, фермерлар ва бошқа тадбиркорлар билан шартномалар тузиб, бозордаги нарх-навони жиловлаш мақсадида махсулотларни арзон нархларда сотишни ташкиллаштириш, махсулотлар турини кўпайтириш.

12.2. Янги иш жойлари барпо этиш.

12.3. Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-қарорига мувофиқ бўлган стационар савдо шахобчалари сонини кўпайтириш ва ижара тушумларини ошириш.

12.4. Жамият Уставида белгиланган бошқа хизматларни кўрсатиш.

13. БОШҚА АСОСИЙ РЕЖАЛАР.

Жамиятнинг 2015 йил учун белгиланган фаолиятида сохага тегишли Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Вазирлар Махкамасининг қарорлари ва юртбошимизнинг маърузаларида кўтарилган масалаларни бажаришга асосий эътибор берилади. Хусусан, барча хаётий масалалар бошқарув ижроия органининг кундалик режавий йиғилишларида атрофлича мухокама қилиниб, белгиланган тадбир ва қабул қилинган қарорлар асосида иш олиб борилади.

Галерея

Манзилимиз

100204, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Бешариқ кўчаси, 1

Тел./факс: (+99871) 297-88-98

E-mail: info(@)aviasozlar-bozori.uz

 map-small