Маколалар
Корпоратив бошқарув
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4720-сонли фармонига мувофиқ Қуйидагилар корпоратив бошқарув тизимини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланган:
- халқаро тажрибани чуқур таҳлил қилиш ва шу асосда замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техник, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
- чет эл капитали иштирокида акциядорлик жамиятларини ташкил этиш, акциядорлик жамиятларига хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш;
- эски бўлинмалар ва лавозимларни тугатиш, замонавий халқаро стандартлар ва бозор иқтисодиёти талабларига мос янги бўлинма ва лавозимларни жорий этишни инобатга олган ҳолда, акциядорлик жамиятларини бошқариш тузилмасини тубдан қайта ташкил этиш;
- акциядорлик жамиятларини стратегик бошқариш, бошқарув ходимларининг самарали фаолиятини назорат қилишни таъминлашда акциядорлар, жумладан, миноритар акциядорлар ролини ошириш;
- етакчи хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик асосида бошқарув ходимларини тайёрлаш ва уларнинг касб даражасини ошириш, шунингдек, акциядорлик жамиятларида раҳбарлик лавозимларига чет эллик юқори малакали менежерларни жалб қилиш.
“Aviasozlar dehqon bozori» АЖда юқоридаги фармон ижросини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилган, жумладан:
- Жамият акциядорларининг 2015 йил 15 июндаги Умумий йиғилишида жамиятнинг ташкилий тузилмасини қайта тасдиқланди, жамиятнинг эълон қилинган акциялари энг кўп миқдори белгиланиб, жамиятнинг Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, шунингдек жамиятнинг “Кузатув кенгаши ҳақидаги Низоми” ва “Ижроия органи ҳақидаги Низоми” янги таҳрирда тасдиқланди.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 31 мартдаги ПҚ-2327-сонли қарори билан ташкил этилган Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси томонидан жамият ижроия органи рахбар ходимлари аттестациядан ўтказилди ва бугунги кунда ушбу аттестация натижасида бўшаган иш ўринларига матбуотда ва жамиятнинг сайтида танлов эълон қилинган.
- Жамият уставининг 14.4.22-банди ПФ-4720-га мувофиқ: акциядорлик жамияти ижро органининг раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарор, одатда, хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида қабул қилинади сўзлари билан тўлдирилди.
- 2015 — 2018 йилларда барча акциядорлик жамиятлари йиллик молиявий ҳисоботни нашр этиши ва Халқаро аудит стандартлари ҳамда Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ ташқи аудитни ўтказиши мақсадида, 2015 йил якуни бўйича ташқи аудит текширувини ўтказиш бўйича халқаро сертификатларга эга АТ “FTF AUDIT” аудиторлик ташкилоти билан шартнома тузилди.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сонли қарорига мувофиқ, жамиятга хорижий инвесторларни жалб қилиш мақсадида, жамият Кузатув кенгаши томонидан 799204800 сўмлик номинал қиймати 1200сўм бўлган 666004 дона хужжатсиз эгасининг номи ёзилган оддий акцияларни биринчи навбатда хорижий инвесторларга сотиш йўли билан биржа ва уюштирилган биржадан ташқари очиқ савдолар орқали жойлаштириш юзасидан қарор қабул қилинган ва акциялар котировкаси 14500сўмдан “Элсис Савдо” АЖ очиқ савдолари орқали сотилмоқда.