Онлайн сўровнома

Сайтимизда қандай мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Мурожаатлар

2023-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni:
Og`zaki murojaatlar: 9
Telefon / faks orqali: 5
Korporativ web-sayt / e-mail orqali 1
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: 1
Boshqa usullari orqali: 0
Umumiy soni: 16
Ko’rib chiqilmokda: 7
Javob yuborildi: 9

Обуна бўлиш

Маколалар

«Авиасозлар деҳқон бозори» АЖ акциядорлари диққатига!

«Авиасозлар деҳқон бозори» АЖ Кузатув Кенгаши 2021 йил 9 март куни соат 11.00да акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади. Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнабод тумани Бешариқ кўчаси-1.

Эл.почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.
Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун 2021 йил 15 феврал ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2021 йил 2 март ҳолатига тузилган.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
1. Жамият ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш.
2. Жамиятнинг 2020 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.
3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари.
4. Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш.
5. Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш.
6. Жамиятнинг 2021 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни ҳамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.
7. Жамият директори билан тузилган шартнома муддатини узайтириш.
8. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.
9. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш.
10. Жамиятда ўтказилган Корпоротив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
11. Жамиятнинг 2021 йил фаолияти учун жамият Аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган хақнинг энг кўп миқдори чегарасини белгилаш.
12. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва тасдиқлаш.
13. Жамият Устав фондини камайтириш;
14. Жамиятнинг акция чиқарилуви тўғрисидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ўзгартиришлар матнини тасдиқлаш.
15. Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш.
Акциядорлар умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари, юридик шахс вакиллари ишончнома билан келишлари шарт. Акциядорларни рўйхатга олиш 2021 йил 9 март соат 10-00 дан бошланади. Маълумот учун телефонлар: (71) 297-88-98

Галерея

Манзилимиз

100204, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Бешариқ кўчаси, 1

Тел./факс: (+99871) 297-88-98

E-mail: info(@)aviasozlar-bozori.uz

 map-small