Онлайн сўровнома

Сайтимизда қандай мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Обуна бўлиш

Хурматли акциядорлар!

«Авиасозлар деҳқон бозори» АЖ акциядорларининг навбатдаги йиллик Умумий йиғилиши 2018 йил 16 апрел июн куни бўлиб ўтади.

Йиғилиш Яшнобод тумани, Бешариқ кўчаси 1 уй, жамият маъмурий биносида соат 14.00 бошланади. Йиғилиш қатнашчилари соат 13.00 дан 13.50 гача рўйхатдан ўтилишлари сўралади.

Акциядорларни рўйхатини 2018 йил 17 март холатига кўра ёпилади.

Йиғилиш иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар реестри 2018 йил 10 апрелхолатига тузлади.

Навбатдаги Умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар:

  1. Жамиятнинг ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш.
  2. Жамиятнинг 2017 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.
  3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари.
  4. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
  5. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдасини тақсимлаш.
  6. Жамиятнинг 2018 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, ҳамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.
  7. Жамиятнинг директори мехнат шартномасини узайтириш.
  8. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.
  9. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш.
  10. Жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

Акциядорлар йиғилишига паспорт ёки шахсини тасдиқловчи хужжат, юридик шахслар ишончнома билан келишлари шарт.

Умумий йиғилиш ўтказишга доир ахборотлар билан жамият Кузатуви кенгашида қуйидаги манзилда танишишлари мумкин.

Тошкент шахри, Яшнобод тумани, Бешариқ кўчаси 1 уй жамиятнинг маъмурий биноси.

Тел: 297-88-98.

Эл.почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

Жамият веб сайти: http://aviasozlar-bozori.uz

Жамиятнинг барча акциядорларига!

Ўзбекистон Республиксининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисидаги” қонуни 64-моддасига мувофиқ, Кузатув Кенгаши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда умумий йиғилиш ўтказиш хақида акциядорларга ва давлат вакилига хабар қилиш тартибини белгилашлари қайд этилган. Шу муносабат билан ўзингизни почта манзилингиз хақида жамиятга маълумот беришингизни сўраймиз.

Жамият Кузатув кенгаши.