Онлайн сўровнома

Сайтимизда қандай мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Мурожаатлар

2023-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni:
Og`zaki murojaatlar: 9
Telefon / faks orqali: 5
Korporativ web-sayt / e-mail orqali 1
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: 1
Boshqa usullari orqali: 0
Umumiy soni: 16
Ko’rib chiqilmokda: 7
Javob yuborildi: 9

Обуна бўлиш

«Авиасозлар деҳқон бозори» АЖ акциядорлари диққатига!

«Авиасозлар деҳқон бозори» АЖ Кузатув Кенгаши 2021 йил 9 март куни соат 11.00да ўтказиладиган акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши кун тартибига қўшимча масала киритилганлигини маълум қилади:
Умумий йиғилиш қўшимча кун тартиби:
1. Жамият томонидан мол-мулкни бошқа шахсга бериш билан боғлиқ йирик битим тузиш тўғрисида;

Жамият акциядорлари диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 январдаги 34-сонли қарори ижросидан келиб чиқиб, жамиятнинг филиалларини бошқа шахсга бериш билан боғлиқ йирик битим тузилаётганлиги боис, Сизда ўз акцияларингизни жамиятга қайтариб сотиш ҳуқуқингиз мавжуд.
1 дона акциянинг бозор қиймати 6967,78 сўм.
Агар бу ҳуқуқдан фойдаланмоқчи бўлсангиз Сиз ўзингизга тегишли акцияларни қайтариб сотиб олиш тўғрисидаги ёзма талабингизни яшаш жойингиз (жойлашган ери) ва қайтариб сотиб олишни талаб қилаётган акцияларингиз сонини ёзма равишда кўрсатган ҳолда 2021 йил 9 мартдаги умумий йиғилишнинг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмасдан жамиятга тақдим этишингиз лозим.
Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олишга йўналтириладиган маблағларнинг умумий суммаси жамият соф активларининг ўн фоизидан ошиб кетса қайтариб сотиб олишни талаб қилган акциядорлардан акциялар мутаносиб равишда қайтариб сотиб олинади.
Акцияларни акциядорлардан сотиб олиш ҳуқуқи акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан йирик битим тўғрисидаги масала бўйича қарор қабул қилишда, Сиз ушбу масалага қарши овоз берган бўлсангиз ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлсангиз, ўзингизга тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисмини жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақли эканлигингизни маълум қиламиз.

Галерея

Манзилимиз

100204, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Бешариқ кўчаси, 1

Тел./факс: (+99871) 297-88-98

E-mail: info(@)aviasozlar-bozori.uz

 map-small