«AVIASOZLAR DEHQON BOZORI» акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига / Вниманию акционерам АО "Aviasozlar dehqon bozori"
«AVIASOZLAR DEHQON BOZORI» АЖ АЖ Кузатув Кенгаши 2026 йил 2 июл куни соат 11.00 да акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.
Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади. Манзил: Яшнобод тумани, Бешариқ кўчаси 1 уй. Эл.почта манзили: Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak..
Умумий йиғилиш кун тартиби:
1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш;
2. Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
3. Жамиятнинг ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;
4. Жамиятнинг 2025 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш;
5. Жамиятнинг 2025 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;
6. Жамиятнинг 2025 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдасини тақсимлаш;
7. Жамиятнинг “Кузатув кенгаши хақида”ги Низомга ўзгартириш киритиш ва тасдиқлаш;
Умумий йиғилишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан ахборот билан жамият маъмуриятида 22 июн кунидан танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: (71) 297-88-98.
Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санаси 2026 йил 11 июн Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2026 йил 26 июн.
Акциядорларни умумий йиғилишга иштирок этиш ҳуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади. Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида жумладан жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган ҳолда юридик шахс номидан овоз беришга ишончнома унинг раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ҳолда бўлиши керак.
Кузатув кенгаши.
O'zbekcha
Русский
English