Онлайн сўровнома

Сайтимизда қандай мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Мурожаатлар

2023-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni:
Og`zaki murojaatlar: 9
Telefon / faks orqali: 5
Korporativ web-sayt / e-mail orqali 1
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: 1
Boshqa usullari orqali: 0
Umumiy soni: 16
Ko’rib chiqilmokda: 7
Javob yuborildi: 9

Обуна бўлиш

«Авиасозлар деҳқон бозори » Акциядорлик Жамиятда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун мустақил ташкилотларни танлаш бўйича ТАНЛОВ эълон қилади.

Корпоратив Бошқарув Кодексида белгиланган ташкилотлар танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Танловдаги таклифлар қуйидаги ҳужжатларни ўз ичига олади:

- Корпоратив бошқарув тизимида ўтказилган баҳолашнинг дастлабки қиймати билан танловда иштирок этиш учун танлов иштирокчисининг таклифи;

- давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасининг, аудиторлик ташкилотлари учун берилган аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи лицензияси ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун берилган қимматли қоғозлар бозорининг профессионаллик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи лицензияларининг нусхалари;
- Ташкилот ҳақида маълумот;
- Аудиторнинг малака сертификати, қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака сетификати, корпоратив бошқарувнинг малака сертификати ва бошқа халқаро сертификат нусхалари;
- Корпоратив бошқарув тизимининг баҳолаш усули ва баҳолаш ҳисоботи андозалари;
- Жамият корпоратив бошқарув тизими баҳоланишида иштирок этувчи мутахассисларнинг тегишли ҳужжатлар нусхаларини тақдим этиш билан бирга улар тўғрисидаги маълумотлари.
- Жамиятда корпоратив бошқарув тизими баҳоланилишининг ўтказилиш даври – 2020йил март-апрел ойи.
- Танловда иштирок этиш учун таклифларни бериш муддати: 2020 йил 15 феврал соат 12-00 гача.
- Танлов иштирокчиларининг таклифлари билан конвертларнинг очилиши 2020 йил 15 феврал соат 16-00 ўтказилади.
Танловда иштирок этиш учун таклифларни қуйидаги манзилга тақдим этиш мумкин:
Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Бешариқ кўчаси 1 уй.
Масъул шахс – Н.А. Норхўжаев
Телефон: (71) 297-88-98.
Муддатидан кейин тақдим этилган таклифлар кўриб чиқилмайди.

“Ижроия орган”

Галерея

Манзилимиз

100204, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Бешариқ кўчаси, 1

Тел./факс: (+99871) 297-88-98

E-mail: info(@)aviasozlar-bozori.uz

 map-small